«Андижон» яна бир футболчи билан қарздорлик масаласини хал қилди

"Андижон" собиқ легионер Радосав Алексич билан ҳам қарздорлик масаласини ижобий хал қилди.

Бугун ПФЛ бош директори в.б Диёр Имомхўжаев ўз "Телеграм" канали орқали андижонликлар Виталий Мирний масаласини хал этаганини ва яна бир легионер Радосав Алексич масаласи уч кун ичида хал этилишини маълум қилган эди.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, "бургутлар" раҳбарияти бугуннинг ўзида Радосав Алексичдан қарздорлик масаласини ижобий хал қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!