"Андижон" йиғинни якунлади

"Андижон" янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида ўқув-йиғин машғулотлари олиб бормоқда. Йиғинниг биринчи босқичини Андижонда бошлаган Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари иккинчи ва учунчи босқич йиғинларини Тошкент шаҳрида ўтказди.

Учунчи босқичда "бургутлар" сафига бир қатор футболчилар кўрик учун ташриф буюрди ва ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтди. Йиғинга келган Жероме Мпако, Нзимен Ландри (Камерун), Василий Павлов, Виктор Карпухин (Россия), Сергей Трофан (Молдова), Оятулло Сафаров (Тожикиситон) ва Жавохир Расулов кўрикдан ўта олмаганликлари сабаб жавоб берилди.

"Андижон" ушбу йиғин доирасида 5 та назорат ўйини ўтказди ва уларда қуйидаги натижалар қайд этилди.

"Андижон" - "Металлург" 0:4
"Андижон" - "Турон" 2:0
"Андижон" - "Динамо" 3:3
"Андижон" - "Бухоро" 1:2
"Андижон" - Ўзбекистон U-22 0:1

Андижонликлар йиғиннинг тўртинчи қисмини ҳам Тошкент шаҳрида давом эттиради. Йиғин 17 февраль санасидан 27 февраль санасигача бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!