Бугун "Андижон" жамоаси иккинчи ўқув йиғин машғулотидаги сўнги назорат учрашувини Жиззахнинг "Суғдиёна" жамоасига қарши ўтказди. Ушбу бўлиб ўтган баҳсдан сўнг жамоа аъзоларига икки кунлик таътил берилди.

Иккинчи ўқув йиғин машғулотлари пайтида жамоа сафига Хуршид Олимов, Муҳаммад Исаев, Абдулхай Исмоилов ва легионерлардан асли германиялик бўлган Қирғизистон терма жамоаси аъзоси Эдгар Бернхардт келиб қўшилган эди.

Олдинроқ учинчи ўқув йиғин машғулотларида жамоамиз кўригига уч нафар камерунлик, бир нафар кот-дИвуарлик ва белоруссиялик футболчилар келиши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу футболчилардан
ташқари яна бир қанча футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда.

"Андижон" жамоаси қишки ўқув-йиғин машғулотларининг учинчи қисмини бошлаш учун 2 февраль куни яна Тошкентда йиғилади ва машғулотларни бошлайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)