Андижонда катта жанг кечаси бўлиб ўтади. "Файт-кард"дан ўрин олган жуфтликлар маълум бўлмоқда
17 сентябрь куни Андижон вилоятининг Пойтуғ шаҳарчасида Kenjayev_Professional_Liga навбатдаги турнирини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик ва бир қатор жуфтликларни постерини ҳам тақдим этганмиз. Маълумки ушбу промоушен К-1 ҳамда бушидо бўйича жанглар ташкил этиб келмоқда.
Бугунга келиб яна бир нечта қарама-қаршиликлар маълум бўлди ва уларни ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз. Жумладан, - 77 кг вазн тоифасида икки дебютант Ҳумоюн Маҳкамов ва Ҳаётбек Абдуллаев қарама-қаршилигини гувоҳига айлансак, -67 кгда Ахрор Қурбоналиев ва Абдулазиз Адҳамов баҳс юритади. Шунингдек, -61 кгда Азизбек Қаҳрамонбеков ҳамда Шукурилло Машрапов ҳам ўзаро жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг кечасининг марказий жангида истеъдодли актёр Шаҳзод Султонов ҳам рингга кўтарилади ва яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур турнирни Sports.uz Youtube каналида жонли равишда томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар