Андижондаги драматик ўйинда "Сурхон" қандай қилиб ғалабани илиб кетди?

Ўзбекистон Суперлигасининг 16-турида “Бобур арена”да “Андижон” ҳамда “Сурхон” жамоалари иштирокида кутилганидек қизиқарли ва шиддатли ўйин бўлиб ўтди. Баҳс олдидан ёмғир ёғишни бошлади ва беллашув давомида ёмғир ёғиб турди. Шунга қарамай, футболчилар ўз имкониятларини кўрсатишга ҳаракат қилдилар. “Андижон” фан-клуби эса ҳар доимгидек ўз ўрнида ва жамоани қойилмақом тарзда қўллаб-қувватлаб турди.

Ўйинда ҳаммаси бўлиб 5 та гол урилди. Лекин ғалаба иштиёқида майдонга тушган “Бургутлар”дан бу сафар ҳам омад юз ўгирди. Биринчи бўлим ўрталарида Достон Турсунов тезкор ҳаракатлари эвазига меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим ўрталарида термизликлар орадаги фарқни иккитага оширдилар. “Андижон” вазиятдан чиқиб кетиш учун босимни ва ҳужумларини янада кучайтирди. Натижада захирадан майдонга туширилган Рустам Турдимуродов ҳисобни қисқартирди. Орадан 5 дақиқа ўтгач, бурчак зарбасидан кейин Владимир Бубанья ҳисобни тенглаштирди. 0:2 ни 2:2 га айлантирган мезбонлар энди ғалаба голини уриш ҳаракатида эдилар. Бироқ бу иш меҳмонларга насиб қилди. “Сурхон” тезкор қарши ҳужумга ўтди ва рақиб футболчисининг зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса-да, қайтган тўпни Ҳамиджонов дарвозага жойлаб қўйди.

Аламли мағлубият. “Андижон” иродасини кўрсатиб, натижани ижобий тарафга ўзгартиришга жуда яқин келганди. Бироқ футболда доим ҳам сиз ўйлаган режа амалга ошавермас экан. "Андижон" кейинги турни 25 август куни сафарда “Насаф”га қарши ўтказади. 

“Андижон” – “Сурхон” – 2:3 (0:1).

18 август. Андижон. “Бобур арена” стадиони. 7852 томошабин.

Ҳакамлар: Достон Мирзараимов, Шохруҳ Аъзамов, Ислом Носиров

Захира ҳаками: Умиджон Рахимжонов

ВАР: Даврон Акмалов

АВАР: Максим Нехочин

Назоратчи: Файзулла Ҳасанов

Комиссар: Владимир Назаров

“Андижон”: Элдор Адҳамов, Абдураҳмон Комилов, Илдар Маматказин, Владимир Бубанья, Илҳом Алижонов (Сардор Азимов, 63), Муҳаммадкарим Тоиров, Фарҳод Бекмуратов (Дамир Темиров, 63), Илҳом Абдуғаниев (Леван Арвеладзе, 83), Бектемир Абдуманнонов (Рустам Турдимуродов, 63), Фарҳод Соҳибжонов, Шахром Самиев.

“Сурхон”: Дилшод Йўлдошев, Суннатилла Ҳамиджонов, Нодирхон Неъматхонов, Бехруз Шайдулов, Жамалдин Ходжаниязов, Достон Турсунов (Диёр Рамазонов, 83), Хумоюн Шербўтаев, Дмитрий Плетнёв (Миржалол Абдумуталов, 90+5), Асадбек Каримов (Асилбек Жумаев, 66), Жаҳонгир Абдусаломов (Тамирлан Жамалутдинов, 90+5), Абдуғофур Ҳайдаров (Муҳаммадали Абдураҳмонов, 66).

Голлар: Достон Турсунов, 23 – 0:1. Абдуғофур Ҳайдаров, 60 – 0:2. Рустам Турдимуродов, 71 – 1:2. Владимир Бубанья, 76 – 2:2. Суннатилла Ҳамиджонов, 80 – 2:3.

Огоҳлантиришлар: Бектемир Абдуманнонов, 42 – Хумоюн Шербўтаев, 3. Асадбек Каримов, 45+5. Дилшод Йўлдошев, 68.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!