"Андижон"га 10 та футболчи келди ва 10 та футболчи кетди

Маълумки, 15 февраль куни юртимизда трансфер ойнаси ёпилди. Ушбу санага қадар жамоа томонидан селекция жараёнида бир қатор футболчилар билан шартномалар имзоланди.

Фарҳод Бекмуродов, Сардор Азимов, Сардор Абдунабиев, Игорь Литовка, Нодари Кавтарадзе, Леван Арвеладзе, Ахтам Назаров, Дилшод Комилов, Бобур Фарҳодов ҳамда Рубин Хебай жамоамиз аъзоларига айландилар.

Шунингдек, ўтган йилги таркибдан “Андижон” билан хайрлашган ўйинчилар бўлди. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жумладан, клубга “Мавсум-2023” учун Суперлига йўлланмасини қўлга киритилишида яқиндан ёрдам берган Хуршид Хўжаев, Зафар Полвонов, Иброҳим Мухторов, Азамат Исроилов, Аҳрор Иноятов, Бобур Давлатов, Горон Милойко, Богдан Милич, Маликшоҳ Расулов ва Аҳмад Анваров янги мавсумни бошқа клубларда ўтказишади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!