"Андижон"ни тарк этган легионер яна Суперлигага қайтмоқчи

  • 21 январь, 20:28
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўтган йили Ўзбекистон чемпионатида, аниқроғи, “Андижон” сафида тўп сурган сербиялик ҳимоячи Любиша Пецель мавсум якунлангач, шартномаси тугагани сабабли жамоа билан хайрлашганди.

Маълум бўлишича, футболчи фаолиятини яна Ўзбекистон чемпионатида давом эттириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Пецель “Андижон”га ўтган йили иккинчи даврада қўшилди. Ярим мавсум давомида у Суперлигада 5, Кубок доирасида 2 та учрашувда майдонга тушди ҳамда “Бургутлар” билан Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди.

Афтидан, сербиялик ҳимоячига Ўзбекистон Суперлигаси ёқиб қолган кўринади. У музокараларга киришган бўлиши катта эҳтимол.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!