"Андижон"нинг навбатдаги спарринг-рақиби маълум
Анталиядаги ўқув-машғулотини давом эттираётган “Андижон” жамоасининг бир қатор назорат учрашувларини ўтказишидан хабарингиз бор.
Ҳозиргача 2 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушган жамоа аъзоларининг навбатдаги рақиби ҳам маълум.
Унга кўра, Россия биринчи дивизион қатншачиси – Ульяновскнинг “Волга” клуби “Андижон”нинг спарринг-рақибига айланади. Ушбу ўйин 8 февраль санасига белгиланди. Беллашув маҳаллий вақт билан 11:30 да бошланади. Тошкент вақтига 13:30 га тўғри келади.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар