"Андижон"нинг Тожикистондаги йиғини якунланди

  • 16 июнь, 2023, 22:20
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Андижон” жамоасининг Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти, Гулистон шаҳридаги Қайроққум сум омбори соҳилида жойлашган спорт комплексида олиб борган бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғини бугун ўз ниҳоясига етди.

Tecno

У ерда футболчилар иккита назорат учрашувида майдонга тушдилар. Дастлаб “Парвоз” жамоаси 5:0 ҳисобида таслим этилган бўлса, иккинчи баҳсда “Эсхата” билан 1:1 натижаси кузатилди.

Бугун тонгда футболчилар бош мураббий Александр Хомяков бошчилигида мазкур спорт комплексидаги охирги машғулотини ўтказишди. Энди жамоа аъзолари 23 июнь куни Суперлиганинг 13-турида бўладиган “Бухоро”га қарши баҳсга тайёргарликни ўз қароргоҳида давом эттирадилар.

"Андижон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!