"Андижон"нинг Туркиядаги яна бир рақиби маълум бўлди

27 январдан 17 февралга қадар Туркиянинг Анталия шаҳрида қишки ўқув-машғулот йиғинининг учинчи босқичини ўтказадиган “Андижон” у ерда қатор назорат учрашувларида иштирок этишидан хабарингиз бор.

Яқинда жамоамиз 4 та спарринг-рақиблари ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Шунингдек, яна бир рақиб номи маълум бўлди. Россия биринчи дивизион қатнашчиси  - Москванинг “Родина” жамоаси билан 15 февраль кунига ўйин белгиланди. Бу хусусида "Андижон" матбуот хизмати хабар бермоқда.

анталия

Эслатиб ўтамиз, 31 январда “Чиксереда” (Руминия), 3 февраль куни “Факель” (Россия), 12 февраль санасига эса “Велес” (Россия) ва “Самтредиа” (Грузия)га қарши ўйинлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.  

Шундай қилиб, “Андижон”нинг Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида ўтказадиган ўртоқлик учрашувларидаги бешта рақиби аниқланди. Қолган рақиблар маълум бўлгач, яна қўшимча маълумот берамиз.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!