Андрес Иньеста: ”Эҳтимол 15 йилдан сўнг "Барселона"ни бошқаришим мумкин”

"Барселона" собиқ футболчиси Андрес Иньеста бир куни Каталония клубига устозлик қилишни хоҳлашини маълум қилди.

"Ҳа, бугунги кунда менинг мақсадим мураббий бўлиш. Ҳозирда мен шу йўлда ҳаракат қилмоқдаман, бу мен шуғулланишни истаган соҳа ва мен бунга имкон қадар яхшироқ тайёрланишга ҳаракат қиляпман. Ёшимни ҳисобга олсак, эҳтимол 15 йилдан сўнг "Барселона"ни бошқаришим мумкин. Мен узоқ муддатли режалар тузмаяпман. Ҳозирги пайтда мураббийлик лицензиясини олиш устида ишламоқдаман", -дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтирди "Sadena SER" нашри. 

Маълумот учун, Иньеста 2002 йилдан 2018 йилгача "кўк-анорранглилар" шарафини ҳимоя қилган. Шу давр мобайнида ярим ҳимоячи  674 та учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 57 та гол ва 136 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!