Андрес Иньеста “Эспаньол”га қарши ўйинни ўтказиб юборади
Ads

 

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста жамоанинг кейинги турдаги ўйинини ўтказиб юборади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, испаниялик хавбек оёғидаги жароҳати боис навбатдаги учрашувда майдонга тушмайди. Шифокорларнинг маълум қилишича, ярим ҳимоячи ҳозирча жароҳатидан фориғ бўлганича йўқ.

Маълумот ўрнида, “Барселона” бугун сафарда “Эспаньол” билан куч синашади.