Андрей Фёдоров Москванинг

Тошкентнинг "Локомотив" клуби собиқ устози Андрей Фёдоров Москванинг "Локомотив"ида иш бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Фёдоров "Локомотив"да катта селекционер мураббий лавозимига тайинланган.

- Мен кўп йиллар давомида "Рубин" клубида селекция ишлари билан шуғулланганман ва яна шундай лавозимга қайтганимдан хурсандман. Мени катта клуб таклиф қилганидан мамнунман. Биз "Локомотив"нинг ривожланиши ва доим етакчилар қаторида бўлиши учун бор кучимизни сарфлаймиз. Охирги иш жойим ҳам "Локомотив" (Тошкент) эди. Шаҳар ўзгарган, аммо жамоанинг номи ўша-ўша. Мен "темирйўлчи" бўлиб қолдим ва бу рамзий маънога эга. "Локомотив"да келажакда асосий таркибни кучайтира оладиган ёшлар етарли. Шунинг учун академия билан яқиндан алоқада бўлиш лозим, - деди Андрей Фёдоров.

photo_2021-02-01_19-40-37

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)