Андрей Фёдоров: «Пахтакор» билан ўйиндан сўнг йигитлар билан жиддий гаплашиб олдим

"Биринчидан биз учун натижа муҳим эди. "Пахтакор"га қарши ўйинда футболчилар лаззат оладиган ўйин кўрсатишмади. Шу боисдан мураббийлар штаби билан биргаликда футболчиларни бу ўйинга руҳий томондан қаттиқ тайёрлашга ҳаракат қилдик.

Футбол шундай ўйинки, барчамиз ўйин учун шуғулланамиз. Аммо натижа фақатгина ўйиндан кейингина келади. Мен бош мураббий этиб тайинлангунча "Локомотив"нинг ўз ўйин услуби бўлган. Айнан бугун "Бунёдкор"га қарши ўйинда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишни истадик. Ўз ўйинимизни ўйнасак, натижа ҳам бўлади. Натижа ўйин сифатидан ажралиб туриши мумкин. Йигитларга катта раҳмат айтаман. 23 сентябрь куни биз яхши жамоа эканлигимизни кўрсатдик. Айрим вазиятларда ишларимиз ўхшади, баъзида ўхшамади.

Аммо кўриндики, футболчилар ўтган кичик ёмон даврни енгиб ўта олишган. Яна қайтараман бизга 3 очко керак эди. "Локомотив" йўл-йўлакай режа тузадиган жамоа эмас. Энди ўйинимизни учрашувдан учрашувга янада кучайтирамиз", - деди Фёдоров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!