Андрей Фёдоров: "Шердор" менда илиқ таассурот қолдирди
Кеча Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Локомотив" ҳамда "Шердор" (7:0) жамоалари учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "темирйўлчилар" жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Учрашув йирик ҳисобда якунланган бўлса-да, уни осон ўтди дея олмайман. Рақиб ҳам бугун ёмон ўйнамади. Жамоа таркибида ёш футболчилар кўп экани сезилди. Ушбу жамоанинг "Локомотив-БФК"га қарши баҳсини кузатгандим. Улар менда илиқ таассурот қолдирди.
Бугун Игнатий Нестеров жароҳат боис майдонга туша олмади. У бироз муддат жамоамизга ёрдам бера олмайди. Рашидов эса ўйин пайти кичик жароҳат олди. Аммо унда ҳаммаси жойида”, - дейди тажрибали мутахассис.
Фикрлар