Андрей Канчельскис Дзюбанинг "Интер"га ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарга ўз муносабатини билдирди

  • 18 октябрь, 2019, 09:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис “Зенит” форварди Артём Дзюбага “Интер”дан қизиқишлар пайдо бўлгани ҳақидаги хабарга ишонмаслигини айтди.

“Агар ҳақиқий оладиган бўлсак, у ерда Лукаку бор. Шу боис улар яна худди шу типдаги ҳужумчини сотиб олишлари мантиққа тўғри келмайди. Албатта, агар у  хорижга йўл олса ва кучли чемпионатда ўйнашни ҳис қилса, бу ажойиб бўлар эди. Агар вазиятга реал қарайдиган бўлсак, бу қандайдир ёлғон хабар”, - дейди россиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!