Андрей Канчельскис: Футболчиларим ишонч, хоҳиш ва ирода кўрсата олди
Ads

"Бугун ажойиб ўйин гувоҳига айландик. Ўйлашимча, мухлисларга манзур бўладиган ўйин бўлди. Бугун ғалаба қозонган бўлсак-да, бир қатор юзага келган қулай имкониятлардан фойдалана олмагананимизга кўнглим тўлмади. Лекин бугун йигитлар ўзларидаги ғалабага бўлган ишонч, хоҳиш ва иродани кўрсата олишди. Ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор, уларни яхшилашда давом этамиз. Бугун бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилигимни билдираман", - деди мутахассис.