Андрей Канчельскис: Раҳбариятнинг қарорларига умуман тушунмаяпман
"Навбаҳор" клуби собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис "Спартак" бошқарувидан истеъфога чиқарилган Руй Витория ҳақида фикр билдирди.
"Наполи"ни ҳар икки ўйинда мағлуб этиб, Европа лигасида гуруҳ босқичини иккинчи ўринда якунлаш жуда яхши натижа. Витория жамоани яхши бошқараётган эди. Аммо энди "Спартак"да бўлаётган воқеалар мени ажаблантирмай қўйди.
Илгари юзага келган вазиятни таҳлил қилишга ҳаракат қилардим. Сўнгги пайтда "Спартак"да нечта мураббий алмашди? Раҳбариятнинг қарорларига умуман тушунмаяпман",-деди Канчельскис.
Маълумот учун, "қизил-оқлар" бир неча кун олдин португалиялик мутахассисни ишдан олиб, унинг ўрнига Паоло Ванолини тайинлаганди.
Фикрлар