Aндрей Микляев: Келаси мавсум қачон бошланишини кимдир айта оладими?

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида AГМКга учралган мағлубиятдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Aндрей Микляев фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

- Учрашув ҳақида тўлиқ гапирмоқчи эмасман. Баҳсга яхши тайёргарлик кўргандик. Кубок ўйинлари шундай: гол ўтказиб юборасан ва тикланиш қийин бўлади. Ўзимиз совға қилдик. Иккинчи голда ҳам бир неча футболчиларга теккан тўп дарвозага кирди. Ҳақиқий кубок беллашуви. Aгарда биринчи бўлиб дарвозани ишғол қилганимизда барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. AГМКни навбатдаги босқичга чиққани билан табриклайман. Омадсиз кунимиз экан.

- Тимур Кападзе қоладими ёки кетадими?
- Бу савол менга эмас, раҳбарларга берилиши керак.

- Келаси мавсум учун режалар ишлаб чиқилдими? Янги футболчилар билан келишувлар амалга оширилганми? Таркибда қандай ўзгаришлар бўлади?
- Йўқ, келаси йил борасида ҳали гаплашмадик. Пандемия сабабли тақвим жуда оғирлашиб кетди. Келаси мавсум қачон бошланишини кимдир айта оладими? Мен ҳам сизлар каби ҳеч нимани билмайман ва ҳеч нима дея олмайман.

IMG_2882

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!