Андрия Калудерович: "Голларим билан Насаф"нинг совринларни қўлга киритишида ёрдам бермоқчиман"
Иккинчи даврада қаршиликлар сафига келиб қўшилган Андрия Калудерович клуб сайтига “Насаф”да пайдо бўлиши, жамоадаги ҳолат ва мақсадлари билан ўртоқлашди.
- Мени жамоага қўшилишимга Марко Станоевич сабабчи бўлди. У менга ўзи ўйнаётган жамоа ҳужумчи қидираётгани ва у мени тавсия қилгани ҳақида гапирди. Биз олдин ҳам бир жамоада ҳаракат қилганмиз. Мени бу ерда яхши кутиб олишди ва мослашиб кетишим ҳам қийин бўлмади. “Насаф” совринлар учун курашмоқда. Мен ўз ўйиним ва голларим билан жамоанинг совринларни қўлга киритишида ёрдам бермоқчиман, - дейди Андрия.
- Қисқа фурсатда Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва ОФК Кубоги беллашувларида майдонга тушдингиз. Бу ҳақда ҳам икки оғиз фикр билдирсангиз...
- Мен жамоага қўшилганимдан сўнг, фақат Ўзбекистон Кубоги ва ОФК Кубогида ғалаба қозондик. Суперлиганинг навбатдаги беллашувларида ҳам ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз.
Фикрлар