Анетт Контавейтнинг кучи етмади

Соврин жамғармаси 250.000 евро бўлган "Libéma Open" турнири Голландиянинг Хертогенбош шаҳрида ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур мусобақанинг биринчи даврасиди словакиялик Виктория Кужмова россиялик Марина Мельниковага қарши кортга чиқиб, ҳар иккала сетда 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Россиялик Вероника Кудерметова эса эстониялик Анетт Контавейтни 6:4, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Sports.uz

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)