Ангела Меркель: Евроиттифоқ Россия мундиалини бойкот қилмайди
Германия федерал канцлери Ангела Меркель Евроиттифоқ давлатларининг Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 мусобақаларини бойкот қилиши ҳақидаги гап-сўзларга нисбатан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Унинг сўзларига кўра Евроиттифоқ мамлакатлари Буюк Британиядан фарқли ўлароқ жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этишдан бош тортмайди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Англия терма жамоаси Россия мундиалида қатнашмасликни режа қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар