Англия - ўсмирлар ўртасида жахон чемпиони!

Ҳиндистонда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионати якунига етди.

Мусобақанинг финалида Англия ўсмирлари Испанияни 5:2 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритди. Қизиғи шундаки, инглизлар 0:2 ҳисобида орқада бораётганига қарамай, катта ирода кўрсатиб, тарихий ғалабани илиб кетди.

Учинчи ўрин учун баҳсда Бразилия ўсмирлари Мали устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Инглизлар ҳужумчиси Раян Брюстер 8та гол билан мусобақа тўпурарига айланди.

Жаҳон чемпионати U17. Ҳиндистон
28 октябрь

Финал

Англия U17 - Испания U17 - 5:2

Голлар: Брюстер (44), Гиббс-Уайт (58), Фоден (69, 88), Гуеҳи (84) - Гомес (10, 31)

3-ўрин учун баҳс

Бразилия U17 - Мали U17 - 2:0

Голлар: Алан (55), Алберто (88)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!