Англия футболчиларига уйқу дори берилади, улар жойлашган меҳмонхона сир тутилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоаси футболчилари  жаҳон чемпионатининг навбатдаги ўйини олдидан тўлиқ дам олиши учун қўшимча чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

1/8 финал босқичида Томас Тухель шогирдлари Мексика терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 6 июль куни Мехикода жойлашган «Ацтека» стадионида бўлиб ўтади.

Аввалроқ 1/16 финал олдидан мексикалик мухлислар Эквадор терма жамоаси футболчиларига ухлаб дам олиши учун халал бергани маълум қилинган эди. Мексика мухлислари кечаси меҳмонхона атрофида фейерверклар портлатиб, рақиб жамоа вакиллари уйқусини бузган. Ўша куни Мексика термаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

BBC ёзишича, Англия терма жамоаси раҳбарияти жамоа жойлашадиган меҳмонхона манзилини махфий сақлашга ҳаракат қилмоқда. Бироқ бу маълумот ижтимоий тармоқларга чиқиб кетишидан ҳам хавотир бор. Шунингдек, ўзлари билан ухлаш учун мосламалар — масалан, қулоққа қўйиладиган тиқинлар ёки кўз ниқоблари — олиб келмаган футболчилар ва штаб аъзоларига табиий уйқу воситаларидан фойдаланиш таклиф этилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!