Англия грандлари бирданига “Барса” юлдузидан юз ўгирди
“Барселона” раҳбарияти жамоа плеймейкери Френки де Йонгни сотиб юборишга ҳаракат қилган эди. Таркибдаги нидерландиялик ўйинчилардан қутилишга ҳаракат қилаётган бош мураббий Хави Эрнандес Френкининг кетишига қаршилик қилмади.
Де Йонгни ўзи Англия грандларидан таклифлар келганига қарамай, Каталонияда қолишга қарор қилди. Унинг танлови каталонияликларга маъқул келгани йўқ. Клуб унинг трансферидан келган маблағни бошқа футболчиларга сарфламоқчи эди.
Моҳир ярим ҳимоячини олишга ҳаракат қилган “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” танловини ўзгартирди. Шунингдек, “Ливерпуль” ҳам аввалига Френки де Йонгга қизиқиш билдирганига қарамай, уни сотиб олмасликка қарор қилди.
Шу тариқа, Френки камида қишки трансферлар мавсумига қадар “Барселона”да қоладиган бўляпти.
Фикрлар