Англия жамоаси Жаҳон чемпионатида яна бир йўқотишга учради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоаси Норвегияга қарши чорак финал олдидан жиддий кадр муаммосига дуч келди. «Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Марк Гехи ушбу учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.

Манбаларга кўра, футболчида соннинг орқа қисмида мушак жароҳати бор. У плей-оффнинг олдинги босқичида Мексикага қарши ўйин (3:2) пайтида шикаст олган. Ҳозирча унинг ҳолати бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.

Бундан аввал «Арсенал» ярим ҳимоячиси Деклан Райс ҳам Норвегияга қарши ўйинда майдонга тушиши шубҳа остида экани маълум қилинган эди. Унда неврологик муаммолар кузатилмоқда.

Агар Гехи ўйинда иштирок эта олмаса, бош мураббий Томас Тухел марказий ҳимояда Дэн Бернга ишонишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Норвегия — Англия жуфтлигида ғолиб чиққан жамоа ярим финалда Аргентина — Швейцария баҳсида зафар қучган терма жамоа билан тўқнаш келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!