Англия клуби катта трансферга қўл урди

“Ньюкасл” қатор гранд клублар нишонида турган Дарвин Нуньесни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Саудиялик инвесторлар уругвайлик ҳужумчини олиб келиш учун “Бенфика”га 70 миллион евро тўлашга тайёр.

Пул кўплигига қарамай, “Ньюкасл” юлдуз даражасидаги ўйинчиларни жалб қилиши учун еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини берадиган ўринлардан бирини эгаллаши шартлиги айтилмоқда.

Дарвин “Бенфика”га 2020 йили Испаниянинг “Алмерия” клубидан 24 миллион евро эвазига трансфер қилган. Истеъдодли ҳужумчи Уругвайдан 2019 йили 13 миллион еврога олиб келинган эди.

Нунье  учун бу мавсум жуда омадли ўтмоқда. 22 ёшли футболчи барча турнирларда 41 та ўйин ўтказиб, 34 та гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!