Англия клублари янги юлдузга кўз тикмоқда

Англия премьер-лигаси грандлари – “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” ўз сафига Юссуф Мукокони қўшиб олмоқчи.

Германия Бундеслигасининг 17 ёшли футболчиси юқори даража ўйин кўрсатмоқда. “Боруссия” ҳужумчиси жорий мавсумда 13 та учрашувда олтита гол ва учта ассист расмийлаштиришга улгурди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Мукоко Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Германия терма жамоасига жалб қилинган.

Футболчининг дортмундликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Мана шу омил ҳам 30 миллион еврога баҳоланаётган ҳужумчининг харидорлари кўпайишига туртки бўляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!