Англия Кубоги. “Челси” ва “Мидлсбро” 10 киши бўла туриб, рақибларини йирик ҳисобда таслим қилди
Ads

 

Англия Кубоги учинчи босқидан ўрин олган яна икки ўйин ўз якунига етди. “Челси” ўз майдонида қуйи лига вакили “Питерборо” билан куч синашди. “Мидлсбро” эса Чемпионшип аъзоси “Шеффилд Уэнсдей”га қарши курашди.

“Челси” 67-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ҳаракат қилган бўлса-да, якунда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Мидлсбро” эса 59-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади. Аммо бу уларнинг 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришишига халал бермади.

Аввалроқ "Ливерпуль" ўз майдонида қуйи дивизон вакили "Плимут" билан нурсиз дуранг қайд этгани ва жамоалар ўртасида жавоб ўйини бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди

Мидлсбро – Шеффилд Уэнсдей 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 58 Лидбиттер, 2:0 – 67 Негредо, 3:0 – 90 де Рон.
Мидлсбро – Гьюзан, Эспиноса, Чемберс, Френд, Айяла, Клейтон (Даунинг, 62), де Рон, Лидбиттер, Траоре (Фабио, 62), Негредо, Стуани.
Шеффилд Уэнсдей – Уайлдсмит, Ловенс, Лис, Пудил, Палмер (Лукаш Жоау, 72), Уоллес (Макманаман, 46), Рич, Бэннан, Джонс, Форестьери, Флетчер (Нухиу, 71).
Огоҳлантиришлар: Негредо (23), Флетчер (27), де Рон (48), Бэннан (57), Лидбиттер (60).
Четлатиш: Айяла (59).

Челси – Питерборо 4:1 (2:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 18 Педро, 2:0 – 43 Батшуайи, 3:0 – 52 Виллиан, 3:1 – 70 Николс, 4:1 – 75 Педро.
Челси – Бегович, Терри, Зума, Иванович, Кэйхилл (Айна, 57), Лофтус-Чик (Аспиликуэта, 70), Чалоба, Педро, Виллиан (Канте, 73), Фабрегас, Батшуайи.
Питерборо – Макги, Тафазолли, Хьюз (Бинном-Уильямс, 83), Смит, Бостуик, Энгол, Форрестер, Мэддисон (Тэйлор, 57), Николс, Леонарду, Эдвардс (Самуэльсен, 58).
Огоҳлантиришлар: Форрестер (23), Фабрегас (24), Тафазолли (33).
Четлатиш: Терри (67).