Англия кубоги. "Манчестер Сити"нинг финалдаги рақиби маълум бўлди

Бугун Англия кубогининг иккинчи ярим финалида “Уотфорд” ҳамда “Вулверхэмптон” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Голларга бой кечган учрашувда 3:2 ҳисобида “Уотфорд”нинг қўли баланд келди ва улар мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳсига йўлланмани қўлга киритишди.

"Уотфорд" – "Вулверхэмптон" - 3:2 (0:1)

Голлар: Доэрти, 36 - 0:1, Хименес, 62 - 0:2, Деулофеу, 79 - 1:2, Дини, 90+5 (с пенальти) - 2:2, Делоуфеу, 104 - 3:2

"Уотфорд": Гомес, Мариаппа, Холебас, Фемения, Кэткарт, Хьюз (Деулофеу, 66), Дукуре, Капу, Перейра, Дини, Грэй.

"Вулверхэмптон": Радди, Боли, Кастро, Доэрти, Коуди, Рубен Невеш (Беннетт, 86), Саисс, Диогу Жота (Кавалейру, 89), Дендонкер, Моутинью, Хименес.

Эслатиб ўтамиз, “Уотфорд” финалда “Манчестер Сити”га қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин 18 май куни “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!