Англия Лига кубоги 1/4 финал босқичига қуръа ташланди. "Сити" ва МЮда осонроқ рақиб
22 декабрь куни Англия Лига кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган сўнгги ўйин бўлиб ўтди. Унда "Манчестер Сити" "Ливерпуль"ни 3:2 ҳисобида таслим этиб, мусобақадан чиқариб юборди.
Ўйиндан кейин турнирнинг чорак финал босқичига қуръа ташланди. Қуйида жуфтликлар билан танишишингиз мумкин.
"Манчестер Юнайтед" — "Чарльтон";
"Саутгемптон" — "Манчестер Сити";
"Ноттингем Форест" — "Вулверхэмптон";
"Ньюкасл" — "Лестер".
Маълумот учун, мазкур босқич ўйинлари январь ойида бўлиб ўтади.
Фикрлар