Англия Лига кубоги. Иккинчи финалчи номи маълум бўлди
Англия Лига кубоги ярим финал жавоб учрашуви доирасидаги "Арсенал" – "Ливерпуль" ўйини бўлиб ўтди. "Emirates" ўйингоҳида кечган баҳсда "қизиллар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу жамоалар дастлабки баҳсда нурсиз дуранг қайд этганди.
Учрашувдаги икки голга ҳам мерсисайдликлар футболчиси Жота муаллифлик қилди. "Ливерпуль" финалда "Челси"га қарши майдонга тушади. Финал 27 февраль куни "Уэмбли"да бўлиб ўтади.
Лондик клуби ярим финалда "Тоттенхэм"ни мағлуб этганди.
Фикрлар