Англия Лига Кубоги. “Ливерпуль” ва “МЮ” ярим финалда ўзаро тўқнаш келмайдиган бўлди

Англия Лига Кубоги мусобақасининг барча чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди ва ярим финал жуфтликларини аниқлаш учун қуръа ташланди.

Қуръа натижасига кўра, “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Халл Сити” билан куч синашади. “Ливерпуль” эса “Саутгемптон” билан тўқнашади.

“Манчестер Юнайтед” – “Халл Сити”

“Ливерпуль” – “Саутгемптон”

Қайд этиш жоиз, ярим финал учрашувлари 9 январь куни бўлиб ўтади. 23 январь куни эса жавоб учрашувлари ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!