Англия Лига кубоги. "Манчестер Юнайтед" рақиб дарвозасига 4 та гол урди
Англия Лига кубоги 1/16 финали доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Астон Вилла" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва голлага бой ўтган баҳсда "қизил иблислар" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эрик тен Хаг шогирдларининг голларига Антони Марсьял, Маркус Рэшфорд, Бруно Фернандеш ва Скотт Мактоминей каби футболчилар муаллифлик қилди. "Астон Вилла" эса Олли Уоткинс ва Диогу Далотнинг автоголлари эвазига жавоб қайтарди.
Шу тариқа, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган "Манчестер Юнайтед" Англия Лига кубоги кейинги босқичига йўл олди, "Астон Вилла" эса мусобақа билан эрта хайрлашди.
Фикрлар