Англия премьер-лигаси. "Арсенал"да 100 фоизлик натижа, "Сити" ва "Тоттенхэм" қувиб келмоқда (турнир жадвали)
Англия премьер-лигасида 4-тур учрашувлари якунига етди. Мазкур турда бир қатор қизиқ учрашувлар гувоҳи бўлдик.
Жумладан, "Ливерпуль" "Борнмут"ни ўта йирик 9:0 ҳисобида мағлуб этди. Шунингдек, "Челси" "Лестер"ни бир киши кам бўлиб таслим этди - 2:1. "Арсенал" эса қаторасига тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. Бу сафар "Фулхэм" 2:1 ҳисобида мағлуб этилди.
"Манчестер Сити" ҳамда "Кристал Пэлас" қарама-қаршилигида жанговар 4:2 ҳисоби қайд этилди. Унда "шаҳарликлар" камбек қилиб, 3 очкони қўлга киритди.
Фикрлар