Англия премьер-лигаси. Фернандешнинг голи МЮга 3 очко тақдим этди

АПЛ 4-туридан ўрин олган "Саутгемптон" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Ғалаба қозонган жамоа сафида ягона голга Бруно Фернандеш муаллифлик қилди. Мезбонларга бу ўйинда гол уриш насиб этмади. 

Шу тариқа, "қизил иблислар" очколари сонини 6 тага етказиб олган ҳолда, жадвалда 6-ўринга чиқди. "Саутгемптон" 4 очко жадвалнинг  13-поғонасини банд этган.

  • 90+6'

    Учрашув якунига етди. МЮ сафарда қийинчилик билан "Саутгемптон"ни мағлуб этди - 1:0.

  • 90+5'

    Фред сариқ карточка ишлаб олди.

  • 90+4'

    Де Хеа дарвозасига акробатик тарзда гол урилиши мумкин эди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Мактоминейга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 83'

    Белла-Котчап Каземиро ва бир қатор МЮ футболчиларини алдаб ўтиб, зарба берди. Аммо ноаниқ.

  • 80'

    Каземиро Эланга ўрнига баҳсга қўшилди. Бразилиялик футболчи дебютини ўтказмоқда.

  • 79'

    Криштиану майдонга қайтди. 

     

  • 76'

    Роналду жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 73'

    Майдон эгалари гол уриш учун тинмай ҳаракат қилмоқда.

  • 70'

    Роналду дарвозага яқин нуқтадан гол уриши мумкин эди. Аммо ҳимоячилар тўпни олиб қўйди.

  • 68'

    МЮда ўзгариш. Санчо ўз ўрнини Роналдуга бўшатиб берди.

  • 66'

    Де Хеадан ажойиб сейв! У жамоасини яққол голдан қутқариб қолди.

  • 63'

    "Саутгемптон" сафида ўзгариш. Муҳаммад Элюнусси ўрнига Стюарт Армстронг майдонга тушди.

  • 61'

    Меҳмонлар ҳимояда ўйин ўтказмоқда.

  • 59'

    "Авлиёлар" бирин-кетин ҳужумлар амалга оширмоқда. 

  • 57'

    Манкунианликларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 76 фоиз этиб кўрсатилмоқда.

  • 55'

    ГООООООООЛ! Фернандеш қанотдан узатиб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. "Саутгемптон" - МЮ - 0:1.

  • 52'

    Жамоалар таваккал қилишни истамаяпти. Ўйин асосан, майдон марказида кечмоқда.

  • 49'

    Иккинчи бўлим кескин курашлар билан бошланди. Далотга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.

  • 45'

    Фернандеш бу вазиятдан унумли фойдалана олмади.

  • 43'

    Мактоминей қулай нуқтадан жарима зарбаси ишлаб олди.

  • 40'

    Ўйин темпи тушиб кетди. 

  • 38'

    Мартинеснинг хатоси МЮ учун қимматга тушиши мумкин эди. Де Хеа кучсиз зарбадан сўнг тўпни эгаллаб олди.

  • 37'

    Эриксеннинг ажойиб пасига Фернандеш улгурмади.

  • 33'

    Майдон марказида меҳмонлар тўпни ўзида назорат қилиб турибди.

  • 31'

    Хазенхюттль шогирдлари қулай имкониятни кўкка совурди.

  • 28'

    "Авлиёлар" майда паслар билан манчестерликлар мудофаасини ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ ҳозирча Варан бошчилигидаги МЮ ҳимояси деярли хатосиз ҳаракат қилмоқда.

  • 25'

    Вазият тен Хаг шогирдларига фойда келтирмади.

  • 24'

    МЮ фойдасига бурчак зарбаси. Тўп олдида Эриксен.

  • 21'

    "Саутгемптон" аутдан сўнг хавфли вазият яратишга уриниб кўрди. Аммо ноаниқ узатма сабаб ҳужум самарасиз якунланди.

  • 19'

    Ухххх! "Қизил иблислар" ўта қулай имкониятдан гол ура олмади. Кетма-кет берилган зарбаларга "Саутгемптон" футболчилари ўзини "қалқон" қилди.

  • 16'

    "Юнайтед"нинг ҳужуми рақиб ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.

  • 14'

    Мезбонлар тўпни ўзида назорат қилиб турибди.

  • 11'

    Диогу Далот майдон марказида Муса Женепога нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 8'

    Икки томон ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракатланмоқда.

  • 4'

    "Саутгемптон" номдор рақибига қарши ҳужумкор футбол намойиш этмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. "Саутгемптон" оқ, МЮ эса оч яшил рангли либосда тўп тепади.

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди.

     

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!