Англия премьер-лигаси телетрансляцияси тўхтатилади!
Англия премьер-лигаси ва Англия футбол лигаси мутасаддилари Россия ҳудудида телетрансляцияларни тўхтатишга қарор қилди. Бу 24 соат ичида амалга оширилади, - деб хабар бермоқда The Telegraph.
Лига раҳбарлари юристлардан Rambler Media билан шартномаларни бекор қилишга рухсат олган. Келишувлар яна уч ой давом этиши керак эди.
Анлия премьер-лигасини Россия ҳудудида Okko сервиси намойиш қилар эди.
Тез орада Англия лигалари “Матч ТВ” билан ҳам ҳамкорликни тўхтатади. Бу телеканал Англия кубоги учрашувларини Россия ҳудудида трансляция қилиб келаётган эди.
Яна маълумотларга қараганда, ФИФА легионерларга Россия клублари билан амалдаги шартномаларни бекор қилиб, бошқа клубларга ўтишига рухсат берадиган бўлди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Англия юқори дивизиони клублари бундан фойдаланмайди, чунки улар трансфер ойналари муддатини ўзгартирмасликни маъқул топмоқда.
Фикрлар