Англия суперклуби “Барса” футболчисини олмайдиган бўлди

Англия чемпионлиги учун курашишни режалаштираётган “Арсенал” келаси мавсум олдидан таркибини сезиларли даражада кучайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Маълумотларга қараганда, бош мураббий Микель Артета ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга бел боғлаган. Ана шу мақсадда “канонирлар” мутасаддилари “Барселона”даги  франциялик ҳимоячи Жюль Кундега қизиқиш билдирган.

Каталонияликлар билан яна уч йиллик шартномага эга 25 ёшли футболчи Transfermarkt портали томонидан 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Бироқ лондонликлар бу вариантдан воз кечди. Журналист Маттео Мореттонинг таъкидлашича, “Арсенал”га бошқа номзод – Италия терма жамоаси ва “Болонья” ҳимоячиси Рикардо Калафьори маъқул келиб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!