Англия терма жамоаси бош мураббий бўлиш учун номзодлар маълум
Англия терма жамоаси Гарет Саутгейтнинг истеъфосидан кейин мураббийлик лавозимига номзодларни қидиришга киришди.
"Уч шерлар" ҳозирча Эдди Ҳау, Грэм Поттер ва Маурицио Почеттино вариантларини кўриб чиқмоқда. Саутгейт ваъдасини устидан чиқди. Собиқ мураббий мусобақа бошланмасдан олдин интервьюларидан бирига агарда жамоа билан Еврони юта олмаса жамоани тарк этишини айтган экан.
Эслатиб ўтамиз, бугун Саутгейт ўз илтимосига кўра терма жамоадан кетди. "Евро-2024" финалида Англия 1:2 хисобида Испанияга аламли мағлубиятга учради. 53 ёшли мутахассис 2016 йилдан буён 8 йил мобайнида инглизларни бошқариб, 2021 йил ва 2024 йил Евро финалларига олиб чиққан.
Фикрлар