Англия терма жамоаси ҳимоячиси ЖЧ-2018ни ўтказиб юборади

"Бёрнли" клуби ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жеймс Тарковски Россияда бўлиб ўтадиган мундиални ўтказиб юборади. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манббада ёзилишича 25 ёшли футболчи яқин кунлар ичида жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. Шифокорлар унинг чуррасини олиб ташлашади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Англия терма жамоаси Жо Гомес ҳамда Алекс Окслейд-Чемберленларни ҳам йўқотган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!