Англияда икки метрли гигант тўпурар пайдо бўлди

Daily Mail нашрининг ёзишича, Англия Премьер-лигаси клубларидан “Челси” ва “Брентфорд”  қуйи лигада ўзини кўрсата бошлаган Майлс Либерн учун курашга киришди.

Англия биринчи лигасида “Чарльтон Атлетик” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган 19 ёшли футболчи жисмонан бақувватлиги ва тўпурарлик қобилияти билан назарга тушди.

Маълумотларга қараганда, Майлс болалигида қисқа муддат “Челси” академиясига шуғулланган. Кейин 2019 йилига келиб, “Чарльтон Атлетик” сафига қўшилган ва ҳозирга қадар шу жамоада тўп тепяпти.

Жорий мавсумда Майлс Либерн барча турнирларда ўн марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини олти бор ишғол қилди. Бу ўйинчи бўйи баландлиги сабабли юқоридан келаётган тўплар учун курашда рақибга ҳеч қандай имкон қолдирмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!