Англияда порлаётган юлдузни тўрт гранд талашмоқда

Деклан Райс камтар клуб – “Вест Хэм”да тўп сурса ҳам, юлдуз даражадаги футболчига айланиб улгурди. 22 ёшли ярим ҳимоячини олиш учун бугун Англия премьер-лигасининг тўрт қудратли клуби – “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль” ва “Челси” ўзаро рақобатлашмоқда.

Аслида бу футболчи учун “Челси” асосий харидор ҳисобланади. Лондонликлар ўтган ёзда унга оғиз солган эди. Лекин бошқа футболчиларга 220 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаган Роман Абрамович клубига Райсни 90 миллион еврога олиш оғирлик қилганди.

Энди пандемия таъсирида клублар молиясида юзага келган вазият трансферлар нархини пасайтиришга мажбур қилмоқда. Айни пайтда “Вест Хэм” етакчисини 50-55 миллион еврога қўйиб юбориши мумкин. Нарх тушгани учун футболчини қўлга киритишни истаган жамоалар сони ортиб бормоқда.

Деклан Райс майдонда таянч зона ва марказий ҳимояда ўйнай оладиган футболчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!