Англиядаги энг зўр дриблинг устаси суперклубга ўтади

“Челси” мутасаддилари таркибни мунтазам кучайтириш боришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳозир “аристократлар” “Кристал Пэлас” вакили Уилфрид Заа трансфери устида иш бошлашни режалаштиряпти.

29 ёшли ивуарлик футболчи бир неча позицияда ўйнай олади. Бундан ташқари, Заа Англия премьер-лигасининг энг зўр дриблингга эга чаққон ўйинчиларидан ҳисобланади.

Тажрибали ҳужумчининг амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади. Уни “Челси”дан ташқари “Арсенал” ва “Тоттенхэм” ҳам кутмоқда. Заанинг ўзи кучлироқ клубда ўйнашга қарши эмас.

Чунки фаолияти давомида “Манчестер Юнайтед”да бир неча мавсум юриб, уларнинг асосий таркибига кира олмаган эди. Энди Заа қандай зўр ўйинчи эканини манчестерликларга кўрсатиб қўйиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!