Англиялик ҳужумчи дубль қайд этган баҳсда "Пахтакор" аутсайдер билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" беллашуви якунига етди. Унда томонлар 1 очкодан бўлишиб олди, 2:2.
Тошкентликларнинг ҳар икки голи англиялик ҳужумчи Оливер Шаркич томонидан киритилди. Меҳмонлар таркибида Луисми Кезада ҳисобни қисқартирди. Қўшиб берилган дақиқаларда Бобожонов гол уриб, жамоасига муҳим очкони келтирди.
Ушбу дуранг натижасида "шерлар" очколари сонини 13 тага етказиб олди. "Учар тулпорлар" ҳисобида 6 очко мавжуд.
Фикрлар