Англияни орзу қилган футболчи Италияга кетади

 
"Монако" ярим ҳимоячиси Жоау Моутиньо фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин.
 
Италия клуби ҳимоя чизиғи вакилларига кўмаклашадиган ярим ҳимоячи қидирмоқда ва бу вазифани португалиялик футболчи тўлиқ уддалайди деган фикрга келган. "Интер" трансфернинг бир қисми сифатида ўз футболчиси Фелипе Мелони "Монако"га жўнатиши мумкин.
 
Жоау Моутиньо эса яқинда "Монако"дан кетиб, Англия премьер лигасида тўп суришни орзу қилаётганини маълум қилганди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!