Англиянинг 3 гранди
Ads

"Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Сон Хин Мин жамоани тарк этиши мумкин.

Sport1 нашрининг хабар беришича, футболчи фаолиятини бошқа клубда давом этиришни хоҳлаяпти. 

Сон учун асосий давогар Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед", шу қатори "Арсенал" ҳамда "Ливерпуль" ҳам Жанубий кореялик футболчига катта қизиқиш билдирмоқда. Шу қатори, "Тоттенхэм" футболчининг трансферини 70 миллион еврога баҳолаган.

Маълумот учун, 25 ёшли Хин Мин жорий мавсумда 37 учрашувда иштирок этиб, 12 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этган ва 6та голли узатмани амалга оширган.