Англиянинг ҳужумчи бир зарба билан тарихга кирди

Англия премьер-лигасининг биринчи туридан ўрин олган “Уотфорд” ва “Астон Вилла” учрашувида тарихий воқеа қайд этилди.

Учрашувда 11 метрлик белгидан мезбонлар дарвозасини ишғол қилган “Астон Вилла” ҳужумчиси Дэнни Ингз ўз номини тарихга ёздириб қўйди. У Англия премьер-лигасидаги 2000-пенальтини аниқ амалга оширган футболчи бўлди.

Ушбу баҳс мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. “Уотфорд” голларини Эммануэль Деннис, Исмаил Сарр, Кучо Эрнандес киритган бўлса, меҳмонларнинг яна бир голига Жон Макгин муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!