"Анже" - "ПСЖ": Матнли трансляция
Франция чемпионати 20-туридан ўрин олган "Анже" - "ПСЖ" баҳси старт олиш арафасида. Уни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
- 90+4'

Учрашув якунланди! ПСЖ сафарда минимум ҳисобдаги қийин ғалабага эришди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди.
- 90+3'

Ух, бундай қўпол чалиш учун Неймар қизил олмаса бўлди эди, хайрият, ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
- 90+'

1-таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 90'

Стефан Мулега бесабаб сариқ карточка кўрсатилди...
- 89'

Марко Верратти сариқ карточка олди.
- 87'

ПСЖда ҳам ўзгариш: гол урган Кюрзава ўрнига Кимпембе ўйинга қўшилди.
- 87'

"Анже"да ўзгариш: Ибрахим Амаду ўрнига Фарид Эл-Мелали ўйинга қўшилди.
- 86'

"Анже" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.
- 84'

Неймар бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 80'

ПСЖда ҳам 2 ўзгариш амалга оширилди: Ди Мария ва Мбаппе ўрнига Андер Эррера ҳамда Пабло Сарабия майдонга тушишди.
- 75'

"Анже" сафида 2 ўзгариш: Капелль ва Перейра ўрнига Тиуб ҳамда Кабо ўйинга қўшилди.
- 73'
Ди Мария тўпни ичкарига узатди, Неймар уни эгаллай олмади.
- 71'

ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! ПСЖ ўйинда ҳисобни очмоқда! Лейвин Кюрзава жарима майдони ичига ажойиб тарзда ёриб кирди ва чап бурчакка кучли зарба бериб, ҳисобни очди! 0-1!
- 70'

Ўзгариш: Мойзе Кин ўрнига Мауро Икарди ўйинга қўшилди.
- 69'

Мезбонлар аъзоси Анжело Фьюлжени тиббий ёрдамга муҳтож. У жароҳат олди шекилли.
- 67'
Ди Мария хавфли ўйнади.
- 66'
Неймар рақибини чалиб йиқитди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.
- 65'

Анжело Фьюлжени бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. ПСЖ жамоавий ҳимояланмоқда.
- 63'
Неймар жарима майдони ичига тўпни етказиб берди, бироқ бу вазиятда ҳимоячилар кўпроқ эди.
- 61'

Луи Дионининг ўрнига Стефан Бахокен ўйинга қўшилди.
- 59'
ПСЖ кучли прессинга асосланган ўйин намойиш этмоқда.
- 56'

Ди Мариянинг бурчак зарбаси ҳам ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.
- 55'
Мбаппе тўпни Неймарга ажойиб тарзда етказиб берди, бироқ бразилиялик юлдуз тўпни йўқотди.
- 54'

Ибрахим Амаду майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Жароҳат
- 52'

Луи Дионининг яқин бурчакка йўналтирган аниқ зарбасини дарвозабон моҳирлик билан қайтарди! Ажойиб сейв!
- 50'

"Анже" аъзоси Фьюлжени бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 49'
Мбаппенинг дарвозага берган зарбаси бироз юқорилаб кетди.
- 47'
Луи Диони тўпга қўли билан ўйнади. Ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 46'

2-тайм бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+1'

1-бўлим якунланди! Танаффус.
- 45+'

1-таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Мбаппе яхши очилиб, зарба позициясига чиқиб бораётган эди, бироқ Верраттининг узатмасини ҳимоячилар блоклади.
- 42'
Верратти рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди, жарима зарбаси "Анже" фойдасига.
- 41'
Флоренцининг ўткир бурчакдан берган узатмаси зарбага айланиб кетди, бироқ унга аниқлик етишмади.
- 40'
Лассана Кулибали тўпга ўта қўпол тарзда чиқиб келди, ҳакам жарима зарбаси белгилади.
- 39'

"Анже" футболчиси бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 37'

Ух қандай имконият! Дионининг супер зарбасини Навас қайтарди!
- 35'
"Анже" футболчиси Диони жарима майдони ичига ажойиб узатма берди, бироқ зарба берувчи футболчи топилмади.
- 34'
ПСЖ тўпни назорат қилмоқда.
- 32'
Ди Мариянинг жаримадан берган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади. Тўп юқорилаб кетди, энди у мезбонларда.
- 29'
Паредеснинг кучли зарбаси дарвозанинг устки қисмидан бироз баландлаб кетди.
- 28'

Неймар яқиндаги шеригига тўпни ошириб, бурчак зарбасини амалга оширди.
- 27'

Леандро Паредеснинг зарбаси рикошетдан сўнг майдонни тарк этди. Ҳакам бурчакни кўрсатди.
- 26'

Неймар бурчакдан тўпни ўйинга киритади.
- 23'
Мбаппенинг жарима майдони ташқарисидан туриб берган зарбаси дарвозанинг устидан ўтиб кетди.
- 21'
Верратти дриблинг билан жарима майдони ичига ёриб кирди, бироқ ҳимоячилар тўпни ундан олиб қўйди.
- 19'
Паредеснинг узун пасини Неймар эгаллай олмади.
- 18'
Лассана Кулибали тўпга қўпол тарзда чиқиб келди. Фол.
- 16'
ПСЖ тўпни ишонч билан назорат қилмоқда.
- 14'
Мойзе Кин қўпол ўйнади. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.
- 11'
Верратти жарима майдони ичига узун пас берди, мезбонлар аъзоси эса уни эгаллаб олди.
- 9'
Мбаппе жарима майдони ичига яхши ёриб кирди, бироқ ҳимоячи яхши ўйнади.
- 8'
Анжело Фьюлженининг Навас дарвозасига берган зарбаси блокланди.
- 6'

Мойзе Кин офсайдда қолиб кетди.
- 4'
Верраттининг узоққа йўналтирилган паси блокланди.
- 3'

"Анже" футболчиси бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. Бироқ ноаниқ.
- 2'

"Анже" футболчиси берган зарбани Навас енгил сейви билан қайтарди. Бурчак тўпи ижро этилади.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Ўйин бошланиш арафасида.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Франция чемпионати 20-туридан ўрин олган "Анже" - "ПСЖ" баҳси бошланиш арафасида. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.



Комментарии