Анна Чакветадзе хонадонида байрам

Бугун россиялик теннисчи Анна Чакветадзе 31 ёшга тўлди.

Анна Чакветадзе 1987 йилнинг 5 март куни Россиянинг Москва шаҳрида таваллуд топган ва саккиз ёшидан бери теннис билан шуғулланиб келади. 

Аннанинг отаси Жамбули катта тадбиркор бўлиб, рафиқаси Наталья уй бекаси. Шунингдек, унинг Роман исмли укаси бор. Чакветадзе теннис билан биргаликда мусиқа мактабида фортепиано чалишга ҳам қатнашган.

Дастлаб Чакветадзе Москва Болалар халқаро теннис академиясида мазкур спорт турининг сир-асрорларини ўргана бошлайди. Унга илк теннис сабоқларини Виктор Павлов ўргатган. Кейин эса Анна
польшалик Павл Островски билан профессионал тарзда мазкур спорт тури билан шуғулланади.

y1.jpg

Профессионал теннисчи сифатида у фаолиятини 2003 йилда бошлайди. У фаолияти давомида саккизта бош совринни қўлга киритган бўлиб, 3.909.854 АҚШ доллар пул мукофотини қўлга киритган.

Sports.uz