Анри "Арсенал"ни бошқармоқчи

"Арсенал" клуби афсонаси Тьерри Анри "канонирлар"ни бошқариш истаги борлигини айтди.

“Мен чиндан ҳам “Арсенал”ни бошқаришни орзу қиламан. Аммо бу орзу ушланади дегани эмас. Лекин, тирик эканман бу жамоани бошқаришни хоҳлайман”, - дейди Анри.

Маълумот учун, Анри “Арсенал” сафида 1999-2007 ҳамда 2011/12 йилларда тўп сурган. У ушбу давр ичида жами 375 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 228 та гол ҳамда 90 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Анри мураббий сифатида  Бельгия терма жамоаси ва "Монако" клубида ишлади. Ҳозир эса АҚШнинг "Монреаль Импакт" клубини бошқармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!